Таъмирлаш ишлари туфайли Юнусобод, Олмазор туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Юнусобод тумани, “Ҳамкоробод” маҳалласидан, Олмазор тумани, “Гулзор”, Иброҳим ота маҳалласидаги истеъмолчиларни бир меъёрда табиий газ билан таъминлаш мақсадида ҳалқалаш учун янги қурилган ўрта босимли Д - 159 мм ер усти газ қувурини қайта улаш ишлари “Юнусободтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган. Шу сабабли, 2022 - йил 28 - январ куни соат 11:00 дан 16:00 гача Юнусобод тумани “Ҳамкаробод” маҳалласидаги 200 та ерли хонадонларда, 4 та улгуржи истеъмолчиларида, Олмазор тумани, “Гулзор”, Иброҳим ота маҳаллаларидаги 485 та аҳоли хонадонларида ҳамда 3 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
"Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ қайта тикланади",–дейилади хабарда.






