Sevimli

Бугун “Афв” кинокартинаси премьера қилинади

МАДАНИЯТ 28.01.2022, 11:08
Бугун “Афв” кинокартинаси премьера қилинади

Бугун, 28 январь, соат 17:00 да Киночилар уйидa Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Zilola cinema production” студияси томонидан суратга олинган “Афв” бадиий фильми премьера қилинади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди. 

Мазкур кинокартина реал воқеаларга асосланган бўлиб, турли жиноятлар билан қамалган ҳамда юртбошимиз томонидан афв этилган шахсларнинг ҳаёти ва тақдири ҳақида ҳикоя қилади. 

Сценарий муаллифи Азамат Қоржовов, постановкачи режиссёр Зилола Жўраева, оператор Илҳом Ҳамидов, бадиий раҳбар Саид Мухторов, продюсерлар Муножот Хошимова ва Зилола Жўраева.

Ролларда Матёқуб Матчонов, Бегзод Муҳаммадкаримов, Сейдулла Молдаханов, Ҳамид Тошпўлатов, Зилола Жўраева, Талъат Йўлдошев ва бошқалар.

Премьерага киноижодкорлар, ОАВ вакиллари, мутахассислар ва ёшлар таклиф этилган. 

Маълумот учун, Кинематография агентлиги томонидан олдинда режиссёр Рустам Саъдиевнинг “Барон 2”, Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати”, Жамила Пўлатованинг “Аёл қалби” фильмларининг катта премьералари бўлиб ўтади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+18.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10945.32
USD -24.69
11144.52
EUR 27.51
180.54
RUB 1.66
1