Актёр ва сўз устаси Тўхтамурод Азизовнинг рафиқаси вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар қилди.
"Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси “Дўстлик” ордени соҳиби, элимиз суйган актёр, сўз устаси Тўхтамурод Азизовнинг рафиқалари Раънохон опанинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади", дейилган хабарда.
Биз ҳам санъаткорга ва унинг яқинларига ўзимизнинг чуқур ҳамдардлигимизни изҳор этамиз.






