АсосийЖАМИЯТ

Бухородаги "Чор Минор" мадрасаси ҳудуди қўйхонага айлантирилгани рад этилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги “Чор Минор” мадрасаси ва унинг атрофи қўйхонага айла...

'Бухородаги "Чор Минор" мадрасаси ҳудуди қўйхонага айлантирилгани рад этилди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги “Чор Минор” мадрасаси ва унинг атрофи қўйхонага айлангани ҳақида видео жойлади. 

Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси Матбуот хизмати вазият 27 январь куни мутасадди ташкилотлар, жамоатчилик ва шу ҳудудда яшовчи аҳоли билан биргаликда жойига чиққан ҳолда ўрганилганини айтмоқда.

Ўрганиш натижасига кўра, “Чор Минор” мадрасаси ва унинг атрофидаги ҳудуд айни пайтда озода экани, бу ерда ҳеч қандай қўйхона мавжуд эмаслиги ва видеода акс этган ҳолат ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум бўлган.

 “Чор Минор” мадрасаси жойлашган “Алишер Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шаҳноза Камолованинг сўзларига кўра, аёл 2,5 йилдан буён ушбу маҳаллада ишлаб келмоқда ва бу давр ичида кўрсатилган жойда қўйхона мавжуд бўлмаган, видеодаги ҳолат 3 йил олдин кузатилган. 

Маълум қилинишича, ушбу ҳудуднинг озода ва тартибли сақланиши бўйича фуқаро Мансур Сафаров масъул этиб бириктирилган. Маҳаллий аҳоли ҳам аёлнинг гапларини тасдиқлади.

Матбуот хизмати блогерлардан улуғ аждодларимиздан бизгача етиб келган обидаларнинг нуфузига салбий таъсир этиши ва шу жойда яшовчи аҳолининг қадр-қимматини оёқости қилиши мумкин бўлган, ҳақиқатга зид ҳабарларни тарқатмасликка ва бу йўналишда тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишга чақирмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар