Покистон жануби-ғарбида, Балужистон вилоятида содир этилган теракт оқибатида 10 нафар аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда DAWN хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, жангарилар Кеч ҳудудидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилди. Террористлар билан шиддатли отишма чоғида 10 нафар аскар ҳалок бўлди. Шунингдек, бир жангари ҳалок бўлди, бир неча киши яраланди ҳамда уч нафар террорист қўлга олинган.
Ҳарбийлар ҳужум ортида турган террорчилар қайси гуруҳга тегишли эканлигига аниқлик киритмади, Аммо Балужистон озодлик фронти ижтимоий тармоқлар орқали ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Балужистон Покистоннинг жануби-ғарбида жойлашган бўлиб, Эрон ва Афғонистон билан чегарадош.






