Бразилия президенти Жаир Болсонаро махфий ҳужжатларни ошкор этиши муносабати билан полиция томонидан сўроқ қилинади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бразилия Олий суди судьяси Александр де Мораэс ушбу қарорни имзолади.
Бунга сабаб 2018 йилги президентлик сайловларидан бир неча ой олдин Олий сайлов суди тизимига қилинган хакерлик ҳужуми ҳақидаги маълумотларнинг бузилиши билан боғлиқ.
Бразилия раҳбари ҳужжатлар суратини ижтимоий тармоқларга жойлаштирди ва мамлакатнинг электрон овоз бериш тизими хакерлик ва фирибгарликларга қарши ҳимоясиз эканлигини айтди. Ўз навбатида, сиёсатчининг танқидчилари Болсонаро иккинчи турда мағлуб бўлса, сайлов натижаларига шубҳа уйғотиш учун маълумотлар сизиб чиқишидан фойдаланаётганига ишонишди.






