АсосийСПОРТ

Бугун 17 нафар ўзбек боксчилари Осиё чемпионатининг финал баҳсида иштирок этади

Бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати баҳслари Тошкентда ўтказилмоқда. Бугун, мусобақанинг фина...

'Бугун 17 нафар ўзбек боксчилари Осиё чемпионатининг финал баҳсида иштирок этади'ning rasmi

Бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати баҳслари Тошкентда ўтказилмоқда. Бугун, мусобақанинг финал жанглари бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, бугун 17 нафар боксчимиз финалда жанг қилади.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда 12 нафар, қизлар ўртасидаги беллашувларда эса 5 нафар вакилимиз олтин медаль учун рингга кўтарилади.

Бошланиш вақтлари:

Аёллар: 13:00

Эркаклар: 17:00

    Бошқа янгиликлар