Қўйлиқ буюм бозори ёнида Тошкентнинг айрим чекка туманларидан келиб, сут ва сут маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилгани ҳеч кимга сир эмас.
Мазкур ҳолатдан олинган суратни Фейсбук фойдаланувчиларидан бири ўзининг саҳифасига жойлаб, уларнинг ушбу ҳудудни ифлослантиришидан шикоят қилди.
“Йўл устида сут маҳсулотлари билан савдо қиладиганлардан маҳсулот ҳарид қилиш бу албатта истеъмолчининг шахсий иши. Аммо бунинг оқибатида шаҳар ифлосланиши, пиёдалар ўтиш йўлакчасининг тўсиб қўйилиши – жонга тегар экан...”
Дарҳақиқат, ушбу суратда йўл чеккасида савдо билан шуғулланиб, аввало шаҳар кўркига зиён етказаётган, иккинчидан йўл ҳаракатига ҳалал бераётган ҳолатни гувоҳи бўлиш мумкин. Бас, уларнинг маҳсулотларига ҳақиқаттан талаб бор экан, эҳтимол улар учун ичкарироқдан алоҳида жой қилиб берган мақсадга мувофиқ бўлармиди...
Ушбу ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли чоралар кўрилишига умид қилиб қоламиз.
АРНАВ ТОШКЕНТ ҲАҚИДАГИ ТААСУРОТЛАРИ БИЛАН БЎЛИШДИ (ФОТО)https://t.co/2J7jsu5tfV pic.twitter.com/zT0FEgwLi9
— DARAKCHI.UZ (@darakchi_news) 23 мая 2016 г.