Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, сессияда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев маъруза қилди ва унда ташкилий масала кўрилди.
Шу вақтга қадар Ангрен шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Шукурулла Маҳмудов Тошкент вилояти ҳокимига қурилиш масалалари бўйича ўринбосар этиб тайинланиши муносабати билан шаҳар ҳокими лавозимидан озод қилинди.
Ангрен шаҳар ҳокими лавозимига Абдураҳимов Нуриддин Каримович номзоди кўрсатилиб, депутатлар томонидан тасдиқланди.
Н. Абдураҳимов Пискент туманида туғилган. Мутахассислиги бўйича молиячи. Шу вақтга қадар Президент Администрациясининг масъул ходими сифатида фаолият юритиб келган.






