АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистонда 2022 йилнинг илк ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар 0,9 фоизга қимматлашди

'Ўзбекистонда 2022 йилнинг илк ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар 0,9 фоизга қимматлашди'ning rasmi

 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,9 % га қимматлашди.

Йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 9,8 % га етди.

2022 йилнинг январь ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, нархлари ўртача 1,3 фоизга ошди. Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари 0,5 фоизга, аҳолига пуллик хизматлар 0,7 фоизга ошди.

 2022 йил январь ойида анъанавий равишда мева-сабзавот маҳсулотлари ойлик нархларнинг ошишида етакчилик қилди. Мевалар нархи 2021 йил охирига нисбатан 3,1 фоизга, сабзавотлар 5,8 фоизга қимматлашди. Гўшт маҳсулотлари, аксинча, ой давомида бироз арзонлашди (0,4 фоиз).

 

    Бошқа янгиликлар