1

“Бунёдкор” ва “Ўзбекистон” метро бекатини боғловчи кўча ёпиб қўйилди

ЖАМИЯТ 24.05.2016, 09:47
Теглар: Тошкент
“Бунёдкор”  ва “Ўзбекистон” метро бекатини боғловчи кўча ёпиб қўйилди

Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор”  ва “Ўзбекистон” метро бекатларини боғловчи кўча таъмирлаш ишлари сабаб вақтинча ёпиб қўйилди.    

Маълумотларга кўра, айни пайтда мазкур кўчага асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳолат эса “Новза” метро бекати, Қоратош мавзеси ва “Муқимий” театридан “Истиқлол” санъат саройи томонга келаётган автомобилларнинг тирбандлигига сабаб бўлмоқда. 

Йўлни таъмирлаш ишлари қачонгача давом этиши ҳозирча номаълум. Тошкент шаҳар ҳокимияти маъмурияти йўлни таъмирлаш ишлари ўтказилиши ҳақида ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантирса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Тошкентда ёмғир сабаб хонадонларнинг балконлари қулаб тушди (видео ва фото)

03.04.2023, 10:05

Кеча, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида турли сув тошқинлари юзага келди. Маълум қилинишича, пойтахтда бир неча соат ичида ойлик ёғиннинг учдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1