Данияда сешанба кунидан бошлаб коронавирусига қарши барча чекловлар бекор қилди. Бу ҳақда Европа ОАВ хабар бермоқда.
Шу тариқа, Дания Европа Иттифоқида биринчи бўлиб, барча чоралар бекор қилди.
Энди Данияда ниқоблар ва CОВИД паспортлари мажбурий бўлмайди ва бар ҳамда ресторанларнинг иш соатлари чекланмайди. Тунги клублар ҳам қайта очилмоқда, бино ичида одамлар сонига чеклов олиб ташланди.
Шу билан бирга, мамлакатга келганлар, хусусан, шенген ҳудудидан ташқаридаги мамлакатлардан эмланмаган сайёҳлар учун айрим чекловлар сақланиб қолади.
Чекловлар коронавирус билан касалланишнинг юқори даражасига қарамай олиб ташланади. Хусусан, 31 январь куни мамлакатда 27,6 мингга яқин инфекция ҳолати қайд этилган.






