1

"Илик узилди" мавсум яқинлашмоқда. Ўзбекистонда қанча қишлоқ хўжалиги маҳсулоти жамғарилган

ИҚТИСОДИЁТ 02.02.2022, 13:01
"Илик узилди" мавсум яқинлашмоқда. Ўзбекистонда қанча қишлоқ хўжалиги маҳсулоти жамғарилган

Баҳор ойида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат билан таъминлаш учун қарийб 627 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти жамғарилган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2021 йил қиш ва 2022 йил баҳор ойларида республика аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида жами 626,6 минг тн қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шундан 294 минг тн картошка, 86,8 минг тн пиёз, 163,6 минг тн сабзи ҳамда 82,1 минг тн гуруч жамғарилди.

Тошкент шаҳрининг 12 та асосий деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаларини ташкил этилиб, вилоятлар томонидан бозорларга келтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси учун барча шарт-шароитлар (бепул расталар, тарози, сақлаш омборхоналари) яратиб берилди.

Шунингдек, Республика бўйича асосан 12 турдаги маҳсулотларнинг 2022 йилда худудлар томонидан кафолатли етказиб бериш бўйича ҳисоб китоби қилинди. 

Жумладан, 2022 йилда ун ва ун маҳсулотлари 4097 минг тн (таъминланиши 92,3%), гуруч 485,7 минг тн (134,6%), сабзавот 12,1 млн тн (275%), сабзи 2,4 млн тн (190%), картошка 4,2 млн тн (161%), полиз 3,2 млн тн (350%), мева 3,2 млн тн (107%), узум 1,7 млн тн (176%), ўсимлик ёғи 375 минг тн (78%), гўшт (тирик вазнда) 1,5 млн тн (95,6%), сут 12,4 млн тн (83,6%), тухум 8,4 млн дона (94,1%), балиқ 517 минг тн (105%) ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1