Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес Жаҳон чемпионати саралашидаги голлар бўйича собиқ шериги Лионель Мессидан ўзиб кетди.
Унда айтилишича, Суарес Венесуэла дарвозасига тўп йўллади ҳамжа жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги 28-голини урди. Натижада, Луис 27 та голи бор Лионэль Мессидан ўтиб, Жанубий Америкада биринчи ўринга чиқди.
Шунингдек, Суарес эронлик Карим Багери билан тенглашиб, 4-ўринни бўлишиб турибди. Унинг ҳисобида ҳам 28 та гол бор.
Гватемалалик ҳужумчи Карлос Руис 39 та гол билан саралаш ўйинларида гол уриш бўйича пешқадам бўлиб турибди. Кучли учликка португалиялик Криштиану Роналду ва эронлик Али Даи ҳам ўрин олган.






