Кеча, 2 февраль куни ижтимоий тармоқларда ТАТУ масъулларининг хатоси туфайли талабалар бўлиб ўтган якунийлардан университет ҳисобига 300 млн сўмдан ортиқ пул тўлаши мумкинлиги ҳақидаги эътирозли хабар тарқалди.
Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида мазкур масалани ўрганиш бўйича масъуллардан иборат тезкор ишчи гуруҳ тузилди, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.
Ҳолат ишчи гуруҳ томонидан объектив ва батафсил ўрганилади ҳамда натижаси бўйича маълумот вазирлик расмий манбалари орқали қўшимча эълон қилинади.






