АсосийJamiyat

Сирдарёда 15 кунда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб берадиган "ҳожатбарор"лар қўлга тушди

'Сирдарёда 15 кунда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб берадиган "ҳожатбарор"лар қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Гулистон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Б. бошқа бир фуқаро М.га ўқув дарслари ва имтиҳонга қатнашмасдан “С.” исмли таниши орқали “В, С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини 15 кун муддатда олиб бериш эвазига 350 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, унинг шериги М.Ш. 250 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар