Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан терговга қадар тееширув ўтеазилди.
Унда, “Муборактумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Р.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, туман ҳудудидан демонтаж қилиниб, “Б.С.” сервис марказига вақтинча сақлаб туриш учун топширилган 190,7 млн сўмлик 684,7 метр металл газ қувурларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






