АсосийSport

Клублар ўртасида ЖЧ. БАА клуби мусобақани ғалаба билан бошлади

'Клублар ўртасида ЖЧ. БАА клуби мусобақани ғалаба билан бошлади'ning rasmi

Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Жазира” клуби  футбол бўйича клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Таитининг “Пирай” клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этди. 

Эндиликда БАА клуби кейинги босқич баҳсида Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол”га қарши майдонга тушади. Мазкур ўйин 6 февраль куни БААнинг Абу-Даби шаҳридаги "Муҳаммед бин Заед" стадионида бўлиб ўтади.

Шунингдек, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида  “Челси”, “Палмейрас” ва “Монтеррей” жамоалари ҳам иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар