Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур ва Москва вилоятларида Ўзбекистон фуқаролари учун қурилиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича бўш иш ўринлари таклиф қилинмоқда.
Ишга қабул қилаётган корхоналар: "СтройКрафт", "Пик-Индустрия", "Велесстрой", "Альмис Интеграл", "Монотек строй", "ЦЭНКИ".
Маълумот учун, фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент ҳужжатларининг аксарияти Ўзбекистонда расмийлаштирилади.
Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади.
Ойлик маош эса иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади.
Қуйида танловлар ўтказиладиган ҳудуд ва вақтлар билан танишинг:
4 февраль:
- Соат 11:00 да, Наманган ш., Нодира кўч., 3-уй. Вилоят меҳнат бошқармаси биноси.
69 227-94-64, 69 227-97-27.
- Соат 11:00 да, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази.
Тел:. 76 222-45-22.






