Бугун Хитойнинг Пекин шаҳрида ХХИВ қишки Олимпия ўйинлари расман очилади.
Туризм ва спорт вазирлигининг маълум қилишича, Пекин тоғларида қор ёғмаяптгани кўпчиликни ташвишга солмоқда. Бироқ хитойлиелар буни ҳам чорасини топишган. Мусобақалар бўлиб ўтадиган барча трассаларга етарли миқдорда сунъий қор ташланган.
Ушбу олимпиадада иштирок этадиган ягона вакилимиз Комил Тўхтаев кеча Пекин трассаларида дастлабки машғулотини ўтеазган. Олимпиадада ҳамюртимизни стартга олиб чиқадиган италиялик мураббий Маттиа Женнеси етиб келгунига қадар спортчимиз машғулотини европалик дўстлари билан олиб борган.
“Жуда мураккаб трасса. Ундаги қорнинг баъзи қисми музга айланиб қолгани учун тезлик юқори. Бу тезкор тушиш дастуридагилар учун янада мураккаблик туғдиради. Олимпиада ўйинларида мени стартга олиб чиқадиган мураббийим ҳали Пекинга етиб келмаган бўлса-да, Италияда мен билан бирга шуғулланадиган клубдаги кўплаб спортчи ва мураббийлар шу ерда. Маттиа етиб келгунга қадар улар билан шуғулланиб тураман. Ҳозир бор эътиборимиз трассага мослашиб олишга қаратилади”, – дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашди Комил Тўхтаев.
Эслатиб ўтамиз, спортчимиз Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари доирасида 13-феврал куни гигант слалом, 16-февралда эса слалом дастурига стартга чиқади.






