АсосийSport

Элдор Шомуродов — "Рома"нинг январь ойидаги энг чиройли гол муаллифига айланди

'Элдор Шомуродов — "Рома"нинг январь ойидаги энг чиройли гол муаллифига айланди'ning rasmi

Ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Рома" сафида урган голи январь ойининг энг яхшиси деб эълон қилинди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Ҳамюртимиз Италия кубоги доирасида "Лечче"  дарвозасига гол урган эди. Овоз бериш якунларига кўра, унинг голи энг яхши деб топилди. 

Маълумот учун, энг чиройли голни аниқлаш вақтида Шомуродовнинг жамоадоши Лоренцо Пеллегринининг "Ювентус" дарвозасига киритган голи ҳам номзод сифатида кўрсатилганди. 

    Бошқа янгиликлар