АсосийDunyo

Дунёда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 390 миллиондан ошди

'Дунёда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 390 миллиондан ошди'ning rasmi

Америка Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, пайшанба куни эрталаб дунёда COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 390 990 703 нафарга етди. Бу ҳақда Worldometer хабар бермоқда

Пандемия бошланганидан буён 5 724 931  киши вафот этган.

Касалланганлар ва вафот этганлар сони бўйича етакчиликни Америка Қўшма Штатлар эгаллаб турибди, у ерда СOVID-19 билан касалланганлар сони 76 354 437 нафар, вафот этганлар сони 901 391 нафарни ташкил қилди.

Ҳиндистон касалланганлар сони бўйича иккинчи ўринда туради, жами ҳолатлар сони 42,080,664 га етди ва вирус инфекцияси оқибатларидан вафот этганлар сони 501 114 ни ташкил қилади.

Учинчи ўринда Бразилия жойлашган бўлиб, у ерда 26 326 454  киши касалланган, улардан 631 265 киши вафот этган.

    Бошқа янгиликлар