АсосийJamiyat

"Қўйлиқ" бозорида ички ишлар ходимлари фуқароларга куч ишлатгани айтилган видео тарқалди (видео)

'"Қўйлиқ" бозорида ички ишлар ходимлари фуқароларга куч ишлатгани айтилган видео тарқалди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тамоқларда Тошкент шаҳар "Қўйлиқ" бозорида ички ишлар ходимлари фуқароларга нисбатан жисмоний куч ишлатгани айтилган видео тарқалди. 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ушбу хабарни рад этди.  Таъкидланишича, 2021 йил 31 декабрь куни ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари шаҳарда "Хавфсиз пойтахт" консепцияси доирасида профилактик тадбирлар ўтказган.

Ходимлар аҳолига нисбатан куч ишлатмаган, ҳеч кимга бадан шикастлари етмаган. 

Бошқа янгиликлар