Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Др. Бекир Пакдемирли бошчилигидаги делегация Озарбайжондан кейин Ўзбекистонга кенг кўламли ташрифни амалга оширади.
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Др. Бекир Пакдемирли бошчилигидаги 10 нафар бошқарма бошлиғи, 4 нафар бошқарма бошлиғи ўринбосари, 9 нафар бўлим бошлиғи, 3 нафар эксперт ва 15 нафар тадбиркордан иборат 41 кишилик делегация Қишлоқ хўжалиги ижроия қўмитасининг ИИИ йиғилишини ҳамда Қишлоқ хўжалиги-бизнес форумини ўтказиш учун 2022 йилнинг 07-11 февраль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф доирасида қишлоқ, ўрмон ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.
Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Др. Бекир Пакдемирли бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташрифи доирасида Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев, Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Низомиддин Бакиров, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳромжон Норқобилов ва Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига раҳбари Иброҳим Эргашев билан икки мамлакат қишлоқ хўжалигидаги соҳадаги алоқаларни яхшилаш мақсадида кенг кўламли қўшма йиғилишлар ўтказади.
Икки давлат қишлоқ хўжалиги ишбилармонлари ва вазирлар иштирокида «Қишлоқ хўжалиги-бизнес форуми» бўлиб ўтади ва сармоявий имкониятлар ўрганилади. Учрашувдан сўнг икки мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлари ИИИ йиғилиши баённомасини, Ҳаракат режасини ва ТАГEМ офисини ташкил этиш бўйича декларацияни имзолайдилар.
Ташриф чоғида Ўзбекистон-Туркия уруғчилик илмий-тадқиқот ҳамда Уруғликни рўйхатга олиш ва сертификатлаш марказларини ташкил этишда Ўзбекистонда фермерларга кўрсатилаётган имкониятлар ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида Туркия модели билан қиёсланади, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари омборлари ва маҳсулот нархларини мувозанатлаш мақсадида Давлат захираларини бошқариш қўмитаси таркибий ўзгаришлари ва бу борадаги Туркия тажрибаси кўриб чиқилади.
Маълумот учун: 25 миллиард долларлик экспорт ҳамда 48 миллиард долларлик қишлоқ хўжалик маҳсулоти билан дунёнинг ўнинчи йирик қишлоқ хўжалиги давлати бўлган Туркия, чорвачилик бўйича Европада биринчи ўринда эканлиги билан глобал қишлоқ хўжалик иқтисодиётида кучли ўринга эга. Шунингдек, дунёнинг учинчи йирик уруғлик банки сиғимига эга бўлиб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хилма-хиллиги бўйича ҳам ўз ўрнини сақлаб келмоқда.
Сабзавот, мева ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи Туркия, кўплаб маҳсулотларда глобал қишлоқ хўжалиги бозорига таъсир кўрсатиш қобилиятига эга етакчи давлат сифатида қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва сув соҳаларидаги фаолият ва тажрибаларини дўст ва қардош давлатлар билан баҳам кўришда давом этиб келмоқда.






