АсосийMadaniyat

Навоий ва Бобур ҳақида фильмлар намойиши ташкил этилади

'Навоий ва Бобур ҳақида фильмлар намойиши ташкил этилади'ning rasmi

Кинематография агентлиги томонидан Киночилар уйи ҳамда юртимиз телеканалларида ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи фильмларнинг махсус намойиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

9 февраль куни намойиши кутилаётган “Алишер Навоий” бадиий фильми Агентлик ташаббуси билан Россия давлат кинофондидан юртимизга рақамлаштирилган ҳолда қайтарилган ноёб фильмлардан бири бўлиб, таниқли режиссёр Комил Ёрматов томонидан суратга олинган.  

Spectre студияси томонидан суратга олинган “Алишер Навоий” ҳужжатли фильми ҳамда Навоийнинг “Хамса” асари асосида "Astir animation studio" МЧЖ томонидан яратилган “Хасис баққол” анимацион фильмлари намойиш этилади. 

“Хасис баққол” мультфильми илк бор премьера қилинади. Алишер Навоий ижодини яхши билган болалар учун Навоийхонлик кечаси ташкил этилади. 

Бундан ташқари, 14 февраль Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан Киночилар уйида "Йўлбарснинг туғилиши" фильмининг премьераси ўтказилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар