АсосийЖАМИЯТ

"Ҳокимликларимиздан бири "булар 8 соат ишлайди" деб бизни танқид қиляпти". Адлия вазири ходимларнинг ярим тунгача ишлаши ҳақида муносабат билдирди (видео)

Кеча, 7 февраль куни бўлиб ўтган ҳисобот йиғилишида Адлия вазири Ўзбекистонда ишчи-ходимла...

'"Ҳокимликларимиздан бири "булар 8 соат ишлайди" деб бизни танқид қиляпти". Адлия вазири ходимларнинг ярим тунгача ишлаши ҳақида муносабат билдирди (видео)'ning rasmi

Кеча, 7 февраль куни бўлиб ўтган ҳисобот йиғилишида Адлия вазири Ўзбекистонда ишчи-ходимларнинг белгиланган иш соатларидан ортиқ ва дам олиш кунларида ҳам ишлаши ҳолатларига муносабат билдирди. 

"Иш соати бўйича ҳокимликларимиздан бири "булар 8 соат ишлайди" деб бизни танқид қиляпти.  Қонун бўйича 8 соат ишлаганимизни шундай айтяпти. Иш соатидан ортиқча ишлаш, бизда бор ҳолат. Биз ҳам бунга қарши курашишга ҳаракат қиляпмиз. Бироқ, баъзида бунга одамнинг ўзида ҳам хоҳиш бўлади, масалан, бугунги тадбирга тайёрланиш учун кеча мен ишга чиқдим, лекин ўзим хоҳлаб чиқдим, бу ўзимни хоҳишим, бироқ агар мени бунга кимдур мажбур қилса, бу нотўғри нарса".

Вазирнинг таъкидлашича, кўп ишлаш муаммоси жуда кўп жамиятларда бор. Кореяда ҳам кўп шундай муаммо бўлади, улар кўп ишлаб раҳбарларнинг олдида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишади. 

"Қолма, кет уйинга" деса ҳам "йўқ садоқатимни исботлаш учун ўтиришим керак" дейди. Бизда лекин унақа эмас, "кет" деса, кетишга тайёр...", - дея изоҳлайди Давлетов. 

 Вазир Адлия тизимидаги ташкилотларда бу борадаги вазият қандай экани ҳақида гапирди. 

"Биз ҳам қонуний иш соатига риоя қилишга ҳаракат қиляпмиз, компьютерни ўчиряпмиз автомат тарзда. Умуман қонун ишламаса фойдаси йўқ. Айниқса, қуйи бўғин билан ўрта бўғинда. Юқори бўғинда кўп топшириқлар бўлади, шунинг учун ҳам биз кўпроқ ойлик берамиз, шунга рози бўлиб ишлайди. 20:00 дан кейин 18:00 дан кейин "қол" демаймиз, ўзи улгуриш учун ишлайди. Лекин қуйи бўғинда, ўрта бўғинда биз қилмасак давлат хизматини жозибадорлигига таъсир киляпти, шунинг учун ҳам ақлли одамлар келмаяпти давлат хизматларига, жуда камдан кам. Қуйи бўғинга, ўрта бўғинга ақлли болалар келсин деб, мана биз юридик хизматларга, туманларга 1028 та штатга олдик: битта жойга 7 та номзод, нимага? Чунки биз илмий ёндошган ҳолда ходимни қандай ишлатиш керак, деган саволга жавоб сифатида яхши ойлик қилиб беряпмиз, битта туманда 4 млн ойлик оляпти ёмон эмас, чунки иши яхши: 18:00 гача ишлайди, шанба-якшанба ишламайди, стресс йўқ, муҳит яхши, албатта, жозибадор бўлади. Кўряпсизми жозибадор қилмасангиз фойдаси йўқ!, - деди Русланбек Давлетов.

    Бошқа янгиликлар