1

Ўсимлик ёғи импорти бўйича ҚҚСдан озод қилиш муддати узайтирилди

ИҚТИСОДИЁТ 10.02.2022, 12:25
Ўсимлик ёғи импорти бўйича ҚҚСдан озод қилиш муддати узайтирилди

Аввал хабар берганимиздек, “Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан қуйидагиларнинг қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 30 апрелгача узайтирилди:

- Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;

- ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма. 

Илгари 2021 йил 31 декабргача эди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1