АсосийСИËСАТ

"Бундан буён ишламаган раҳбарларга чора жуда қаттиқ бўлади" — Президент

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида Сам...

'"Бундан буён ишламаган раҳбарларга чора жуда қаттиқ бўлади" — Президент'ning rasmi

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига келгани хусусида ёзган эдик. Бу ҳақда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов хабар берган эди.

Бугун Президент ташриф буюрган илк манзил янги бунёд этилаётган Самарқанд халқаро аэропорти бўлган бўлса, якунда ҳокимлар ва сектор раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, танқидий руҳда ўтган мазкур йиғилишда шаҳар ва туманлардаги долзарб иқтисодий-ижтимоий масалалар кўрсатиб ўтилган. 

Айрим ҳокимлар порахўрлик, таниш-билишчиликка йўл қўйган, одамлар дардига беътибор бўлгани айтилади. 

Зарур маблағлар ажратилган бўлса-да, ичимлик суви, иссиқлик ва электр таъминотини яхшилаш ишлари суст ташкил этилгани аниқланган. 

Хусусан, ўз фаолиятида масъулиятсизликка, жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун бир қатор туман ҳокимлари, ҳудудий идоралар раҳбарлари вазифасидан озод қилинди. 

"Марраларимиз жуда юқори, халқимиз биздан амалий натижалар кутаяпти. Мана, бугун 10 та раҳбарни ишдан олдим. Бундан буён ишламаган раҳбарларга чора жуда қаттиқ бўлади. Бундан ҳамма хулоса қилиши керак", - дейди давлат раҳбари йиғилиш якунида.

Шу билан Президент Самарқанд вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтди.

 

    Бошқа янгиликлар