"Қамчиқ" довонидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 218-256 километрлари оралиғида қор ёғмоқда.
Довон йўли махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланмоқда. Қум-туз аралашмаси сепилиб, музламаларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.
"Ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан ҳаракатланишларини сўралади", - дейилади хабарда






