АсосийSiyosat

Путин ва Байден телефон орқали мулоқот қилишди

'Путин ва Байден телефон орқали мулоқот қилишди'ning rasmi

АҚШ ва Россия президентлари Жо Байден ҳамда Владимир Путин шанба куни кечқурун телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, икки давлат раҳбарларининг мулоқот жараёни бир соатдан ошиқ давом этган. Бироқ улар нима ҳақда гаплашгани маълум эмас.

Аввалроқ Байден Россия тез орада Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

    Бошқа янгиликлар