АсосийDunyo

Бир қатор давлатлар ўз фуқароларини Украинани тарк этишга чақиришди

'Бир қатор давлатлар ўз фуқароларини Украинани тарк этишга чақиришди'ning rasmi

Россиянинг Украинага ҳужум қилиши ҳақидаги хабарлар тобора кўпайиб бормоқда. 11 февраль куни Евроиттифоқ, НАТО, Канада, Франция, Германия, Италия, Буюк Британия, Полша ва Руминия вакиллари билан бўлиб ўтган видеомулоқотда АҚШ президенти Жо Байден Россия 16 февралда Украинага ҳужум қилиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Bloomberg агентлиги Россия 15 феврал куни Украинага ҳужум қилиши ҳақида хабар берган.

12 февраль куни Тошкент вақти билан тахминан 18:00 да Украина шарқида жойлашган Донецк шаҳрида портлаш бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, 152 мм.лик снаряд Донецкка келиб тушган. 

Украина президенти Зелинский аҳолини ваҳимага берилмасликка чақириб, уруш хавфи борлигини рад этган. Аммо бутун дунёдаги сиёсий кучлар Украинадаги вазиятни бошланаётган уруш сифатида баҳоламоқда. Хусусан, НАТО бош котиби Украина атрофидаги вазият туфайли Европада уруш хавфи юқори эканлигини маълум қилди.

Сўнгги пайтларда Россиянинг Украина ҳудудига бостириб кириши ҳақидаги хабарларни Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков  асоссиз деб атади. Песков Россия ҳеч кимга таҳдид солмаслигини таъкидлаган. 

Бир қатор давлатлар ўз фуқароларини бу давлатни тарк қилишга чақиришди, улар орасида Япония, Норвегия, Черногория, Бельгия, Кувайт, Германия, Испания каби мамлакатлар бор. АҚШ, Канада, Австралия ва Буюк Британия дипломатик ваколатхоналарини Киевдан Лвовга кўчирмоқда. Европа Иттифоқи ҳали ҳам Украина пойтахтида дипломатик иштирокини сақлаб турибди.

 

 

 

    Бошқа янгиликлар