АсосийDunyo

Австралия ўз элчихонаси Киевдан Львовга ўтказганини эълон қилди

'Австралия ўз элчихонаси Киевдан Львовга ўтказганини эълон қилди'ning rasmi

Австралия ташқи ишлар вазири Марис Пейн якшанба куни Россия-Украина чегарасидаги вазият кескинлашгани сабабли мамлакат элчихонасини Киевдан Львовга вақтинча эвакуация қилишини маълум қилди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда

Пейннинг таъкидлашича, ҳукумат “австралияликларга Украинани зудлик билан тарк этишни маслаҳат беришда давом этмоқда”.

Австралия Бош вазири Скотт Моррисон матбуот анжуманида вазият “жуда хавфли босқичга етганини” айтди. Шу билан бирга, у Хитойни Россия ҳаракатларига жавоб бермаётганликда айблади.

"Хитой ҳукумати Австралияни танқид қилишдан завқланади . Аммо у Украина чегарасида рус қўшинларининг тўпланиши ҳақида сукут сақламоқда", деди Моррисон.

Сўнгги кунларда кўплаб давлатлар АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россия Украина ҳудудига ҳарбий босқин тайёрлаяпти, деган хавотирлар фонида Украинадаги дипломатик иштирокини қисқартиришга қарор қилди. 

    Бошқа янгиликлар