АсосийDunyo

Эйфел минорасидан тўрт баравар катта бўлган астероид Ер ёнидан учиб ўтади — Роскосмос

'Эйфел минорасидан тўрт баравар катта бўлган астероид Ер ёнидан учиб ўтади — Роскосмос'ning rasmi

Диаметри 1,3 км бўлган астероид 4 март куни сайёрамиздан 4,8 миллион км дан ортиқ масофада учиб ўтади ва Ер билан тўқнашмайди. Бу ҳақда шанба куни Роскосмос давлат корпорациясида маълум қилди.

"Космик жисмнинг диаметри тахминан 1,3 км.ни ташкил этади, яъни у Эйфел минорасидан тўрт баравар катта. Астероид 4 март куни сайёра яқинидан учиб ўтиши кутилмоқда", - дейилади хабарда.

Роскосмос маълумотларига кўра, астероид Ер билан тўқнашмайди, чунки у Ердан 4,8 миллион км дан ортиқ масофада учиб кетади, бу Ой ва сайёрамиз орасидаги масофадан 10 баробар каттадир. 

"Асло хавотирланишингизга ҳожат йўқ", - деб таъкидлади давлат корпорацияси.

    Бошқа янгиликлар