Португалия ҳукумати ёғингарчилик камлигидан келиб чиққан сўнгги 20 йилдаги энг даҳшатли қурғоқчилик туфайли шошилинч чоралар кўрмоқда. Буҳақда euronews хабар тарқатмоқда.
Қайд этилишича, қурғоқчилик туфайли сув омборларида сув камаймоқда ва фермерлар ҳамда маҳаллий аҳолини ташвишга солмоқда.
Мамлакатдаги электр энергиясининг 30 фоизи гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилади, бешта станцияда ишлаб чиқариш тўхтатилди.
Худди шу каби ҳолат қўшни Испания ҳам кузатилмоқда. Мамлакат қурғоқчиликдан азият чекмоқда. Баъзи ҳудудларда қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув омборларида аллақачон сув танқислиги юзага келган. Олимларнинг айтишича, бу қурғоқчилик глобал иқлим ўзгариши туфайли юзага келмоқда.
Метеорологлар яқин кунларда вазият яхшиланмаслигидан огоҳлантирмоқда. Португалия ва Испания ҳукуматлари инқирозга қарши курашда кучларни бирлаштирмоқда.






