1

Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши муҳокама қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 16.02.2022, 08:07
Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши муҳокама қилинди

Кеча, 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан музокара ўтказди. Мазкур музокара видеоконференция шаклида бўлиб ўтган 

Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнининг ҳозирги ҳолати, шунингдек, музокараларни фаоллаштириш юзасидан ташкилот Котибияти билан биргаликда ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” муҳокама қилинган. Бу ҳақда вазирлик маълум қилди.

"Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг бўлажак 5-йиғилишига тайёргарлик кўриш музокараларнинг асосий мавзуси бўлди",-дея маълум қилинади.

Қайд этилишича, Ўзбекистон томонидан ЖСТ Котибиятига мазкур йиғилишни ўтказиш учун тақдим қилинган янги ҳужжатлар устида ишлаш жараёни, шунингдек, мазмунга доир ва ташкилий характердаги бошқа масалалар кўриб чиқилган.

ЖСТ раҳбарияти ташкилотга аъзо бўлиш жараёнида Ўзбекистонни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва юзага келаётган муаммоларни зудлик билан ҳал этиш учун икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришга содиқлигини билдирган.

Учрашув якунида томонлар муҳокама этилган масалаларни ҳал қилинишини тезлаштириш мақсадида яқин ва мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1