Бухоро шаҳридаги 17-мактабнинг илғор тажрибага эга жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Гулноз Юсупова ўз фаолиятида дарсларнинг ноанъанавий шаклларини татбиқ этиб келмоқда. Бу ҳақда Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, тажриба-синов сифатида ташкил этаётган мусиқа уйғунлигидаги машғулотлар ўқувчиларнинг жисмоний-тарбия дарслари ва спортга бўлган қизиқишларини сезиларли даражада оширмоқда.
"Айни пайтда Гулноз Юсупова мактабда ташкил этилган “Стритбол” тўгарагига ҳам раҳбарлик қилиш баробарида мамлакатимизда ушбу спорт турини ривожлантириш бўйича услубий қўлланма яратиш устида изланмоқда",–дейилади хабарда.






