ССВ берган хабарга кўра, Ўзбекистонга "COVAX" дастури доирасида 2 822 400 доза "Moderna" вакцинаси келтирилди.
️Таъкидланишича, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 53 579 548 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
- 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
- 38 700 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
- 1 341 790 дозаси "Sputnik V";
- 6 322 860 дозаси Moderna;
- 2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;
- 1 976 000 дозаси Sinovac;
- 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.
Шундан 44 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.






