АсосийDunyo

Google фойдаланувчиларнинг маълумотларини кузатишни тўхтатади

'Google фойдаланувчиларнинг маълумотларини кузатишни тўхтатади'ning rasmi

Компания яширин маълумот тўплаш хавфини камайтириш ниятида.

Google фойдаланувчи маълумотларини узатиш учун янги тизим — Privacy Sandboxʼ ишлаб чиқади, дея қайд этмоқда Zamon.uz' нашри.

Таъкидланишича, янги тизим реклама кузатувчиларни бутунлай ўчириб қўяди ва фойдаланувчи маълумотларининг учинчи томонлар билан баҳам кўрилишини чеклайди.

Android 12 фойдаланувчилари энди тизим созламаларида идентификаторларни ўчириб қўйишлари мумкин.

Илова ишлаб чиқувчилари рад этиш ҳақида хабар олади. Илова эгалари ўзгаришларга тайёрланишлари учун Google жорий тизимни икки йил давомида сақлаб қолади. 

Маълумот учун, 2020 йил декабрь ойидан бошлаб Apple ишлаб чиқувчилардан фойдаланувчиларга қандай маълумотларни тўплашини айтишни талаб қилди.

"Шундан сўнг, реклама берувчилар Snap, Facebook, Twitter va YouTubeʼдаги харажатларни қисқартириб, Android фойдаланувчилари учун реклама ва App Storeʼда рекламаларни сотиб олишни бошладилар",- деб ёзади Financial Times 2021-йил ноябрида.

 2021 йил октябрь ойида Google Play ишлаб чиқувчиларга иловалар тўплайдиган маълумотлар ҳақида маълумот қўшишга рухсат берди.

2022-йил февраль ойида Meta Appleʼнинг янги қоидалари жорий йилда унинг даромадини 10 миллиард долларга қисқартириши ҳақида хабар берди.

    Бошқа янгиликлар