АсосийDunyo

"Биз кутилмаган ҳодисаларга тайёр бўлишимиз керак" — Италия бош вазири Россия-Украина муносабатлари ҳақида

'"Биз кутилмаган ҳодисаларга тайёр бўлишимиз керак" — Италия бош вазири  Россия-Украина муносабатлари ҳақида'ning rasmi

"Дипломатик жараёнга ишонинг, лекин ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлинг". Украина инқирози билан боғлиқ бу стратегия Европа Иттифоқига аъзо давлатлар томонидан тасдиқланди.

Уларнинг етакчилари Россия билан кучайиб бораётган кескинликни муҳокама қилиш учун Брюсселдаги норасмий саммитда йиғилди. Москванинг Украина билан чегаралардан қўшинларнинг қисман олиб чиқилиши ҳақидаги баёнотларига қарамай, Брюссель у ерда вазият яхшиланганини кўрмаяпти.

Марио Драги, Италия Бош вазири:  

"Айни дамда ерда кескинлик пасайганини кўрсатадиган ҳеч қандай аломат йўқ. Биз кутилмаган ҳодисаларга тайёр бўлишимиз керак",- деди Москвага сафар қиладиган Италия ҳукумати раҳбари. У яқин кунларда Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши айтади.

Европа Иттифоқи етакчилари, шунингдек, Россия ҳарбийлари Украинага бостириб кириши мумкинлиги муносабати билан Европа комиссияси томонидан тайёрланган санкцияларни ҳам муҳокама қилди. Чора-тадбирлар 27 давлати томонидан тасдиқланиши керак.  

Жозеп Боррель, Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари: 

 "Европа бу масалада ҳамфикр. Санкциялар барча аъзо давлатларнинг маъқулланишини талаб қилади. Бугун эса ҳамма бир овоздан уларни қўллашга тайёрлигини таъкидлади"-дейди у.

"Бу жуда қийин пакет", дея қўшимча қилди Европа дипломатияси раҳбари, тафсилотларни ошкор қилмасдан. 

Санкциялар энергетика ва молия соҳаларига таъсир қилиши мумкин. Аммо Брюссель инқироздан дипломатик йўл билан чиқишга ишонишини таъкидламоқда.

Шарль Мишель, Европа Кенгаши раҳбари:

"Мен  Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашдим. У мени ердаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида маълумот берди. Биз Россияни вазиятни пасайтиришга чақирмоқдамиз. Бизга  кўзга кўринарли натижалари керак".

Саммит иштирокчилари Украина шарқида жанговар ҳаракатлар кучаяётгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлашган.

                                                                                                                                           Дилбар Абдунабиева

    Бошқа янгиликлар