Аввалроқ 16, 17 ва 18 феврал кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани “Чимён” қишлоғида анъанавий “Chimgan Chellenge” халқаро спорт фестивали ташкил этилиши ҳақида ёзган эдик.
Унда Ўзбекистондаги вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда фаолият юритаётган спорт тарғиботчилари ҳамда маҳаллий аҳоли ва хорижлик меҳмонлар "Амирсой" тоғ-чанғи мажмуасида спортнинг шахмат, бадминтон, сноуборд, тоғ чанғиси, мини-футбол ва халқ миллий ўйинлари бўйича ўзаро мусобақалашиши айтилган.
16 февраль куни Бўстонлиқ туманида Туризм ва спорт вазирлиги томонидан "Chimgan challange" халқаро спорт фестивали доирасида Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари вакиллари - соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича масъул иштирокчилар учун ўқув семинари старт олди.
Кеча фестиваль доирасида бадминтон, шахмат, мини-футбол бўйича иштирокчилар ўртасида мусобақалар ташкил этилиб ғолиб ва совриндорлар аниқланди. "Darakchi.uz" мухбири Ойбек Шукуров тадбир жойидан хабар қилмоқда.


Қайд этилишича, бугун сноуборд, чанғи спорти ва миллий ўйинлар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Унда чет эллик спортчиларнинг иштироки кутилмоқда.






