Бугун, 18 февралдан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимининг Тошкент халқа автомобиль йўлида жойлашган "Юнусобод" ҳамда Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган "Чилонзор" туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларида эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунасига алмаштириш фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.






