АсосийЖАМИЯТ

“Фарғона” полигонида десантчилар парашют ёрдамида сакради (фото)

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари «Фарғона» дала ўқув майдонида ҳарбий хизматчилар билим ва кў...

'“Фарғона” полигонида десантчилар парашют ёрдамида сакради (фото)'ning rasmi

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари «Фарғона» дала ўқув майдонида ҳарбий хизматчилар билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда касбий маҳоратларини ошириш мақсадида парашютлар билан амалий сакраш машқларини бажарди.

 

Машқлар аввалида ҳарбий хизматчиларнинг алоҳида ўқув нуқтасига етиб келиши билан машғулот раҳбари томонидан назарий текширувлар ўтказилди. Текширув давомида сакрашга тайёргарлик кўриш учун биринчи навбатда десантчиларнинг ахлоқий-руҳий ҳолати кўздан кечирилиб, сўнгра уларга хавфсизлик қоидалари эслатиб ўтилди.

Йўриқномадан ўтган ҳарбий хизматчилар бирин-кетин ҳавода амалий сакраш машғулотларини бажариш учун учар техникалар сари йўл олди. Учар техникадан сакраган десантчидан ҳаводаги машқларни бажариш давомида қоидага кўра ҳаракатланиш, ўзини бошқариш, мувозанатни сақлаш, бундан ташқари, гуруҳни ер рельефларида кўрсатилган нуқтага бошқариб бориш каби амалиётлар муваффақиятли уддалади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти 

    Бошқа янгиликлар