Кеча, 18-феврал куни “Chimgan challenge-2022” қишки экстремал ва оммавий спорт турлари фестивали бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган фестивалда Қозоғистон, Қирғизистон, Франция, Германия, Корея каби давлатлардан ҳам спортчи ва спорт мухлислари иштирок этди.
Тадбир қатнашчилари қишки спорт турлари, тоғ чанғиси ва сноуборд, арқон тортиш ҳамда камондан ўқ отиш каби халқ ўйинлари бўйича беллашишди.
Тадбир сўнгида ғолиблар тантанали равишда тақдирланишди.
Бундан ташқари бир нечта кўргазмали чиқишлар ва шоу-концерт дастури ҳам намоиш этилди.










