АсосийJamiyat

Яккабоғ ҳокимининг ўринбосари ҳайфсан олди

'Яккабоғ ҳокимининг ўринбосари ҳайфсан олди'ning rasmi

Яккабоғ тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Имомов Зурқайнар Қулматовичга ҳайфсан интизомий чораси қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда "Nasafnews.uz" сайти хабар берди. 

Бу қарорга Қашқадарё  вилоят прокуратурасининг ўринбосарга интизомий  жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарори асос қилиб олинган.

Ўринбосар Президент қарорларида белгиланган вазифалар ижросини лозим даражада таъминланмаган ва ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошган.

Эслатиб ўтамиз, Зулқайнар Имомов бу лавозимга 2021 йилнинг декабрь ойида тайинланганди.

 

    Бошқа янгиликлар