АсосийDunyo

Қўшма Штатлар Россияда терактлар юз беришидан огоҳлантирди: қайси ҳудудлар хавф остида?

'Қўшма Штатлар Россияда терактлар юз беришидан огоҳлантирди: қайси ҳудудлар хавф остида?'ning rasmi

Қўшма Штатлар ўз фуқароларини Россиянинг гавжум жойларда терактлар содир этилиши эҳтимолидан огоҳлантирди. Россиянинг йирик шаҳарларида фавқулодда вазиятлар кутилмоқда.

Бу ҳақда АҚШнинг Россиядаги элчихонаси сайтида хабар берилган.

Аввало, Москва ва Санкт-Петербургда, шунингдек, Украина билан чегарага яқин ҳудудларда ҳам ҳужумлар содир этилиши мумкинлиги айтилган.

“ОАВ маълумотларига кўра, йирик шаҳарлар, жумладан, Москва ва Санкт-Петербургдаги савдо марказлари, темир йўл ва метро бекатлари, шунингдек, бошқа одамлар гавжум жойларга, шунингдек, Россия билан Украина чегараcидаги кескинлик юқори бўлган ҳудудларга ҳужум қилиш хавфи мавжуд", дейилади хабарда.

Элчихона одамларни аҳоли гавжум жойдарда бўлмасликларини сўраб, ҳушёрликни йўқотмасликка чақирмоқда. 

    Бошқа янгиликлар