Собиқ мудофаа вазири Мурат Бектанов қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди, деб хабар бермоқда "Казинформ" Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб.
Маълум қилинишича, 2022-йил 19 февраль куни Бош прокуратура томонидан собиқ мудофаа вазири Бектанов Мурат Карибаевичга нисбатан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 452-моддасига асосан хизматдаги ҳаракатсизлик факти бўйича судгача тергов ҳаракатлари бошланди.
Бош прокуратура маълумотларига кўра, М.Бектанов 2022 йил 20 февраль куни ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, ушланиб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
“Тергов манфаатларига дахлдор бошқа маълумотлар ошкор этилиши шарт эмас”, — дея қўшимча қилган матбуот хизмати.