"Муҳташам юз йил" сериалидаги Хуррам Султон образи орқали танилган актриса Марьям Узерли оиласи билан тушган архив фотосуратларни намойиш қилди.
Бу ҳақда "Замон" ёзмоқда.

Германияда улғайган актриса Instagram’даги саҳифасига Истанбулга қилган саёҳати акс этган бир нечта суратларни жойлаган. Марьям Узерли кўп йиллар давомида ўша пайтдаги ташқи кўринишидан xижолат тортганини, ҳозир эса буни табассум билан эслашини айтган.
Актириса хотираларни эслаб:
"Болалигимда бурнимдан уялардим, шунинг учун мен чақалоқликдаги ва болаликдаги фотосуратларимни ҳеч ким билан баҳам кўрмадим", — дейди.

Садоқатли мухлислар фотосуратлардан хурсанд бўлишди. Изоҳларда кўплаб мақтовларни кўриш мумкин.

Кузатувчилар Маръямни жуда ширин ва чиройли бола деб билишларини тан олишган.
Мавзуга доир:
"Султон Сулаймон" Туркияни тарк этмоқчи, сабаби...






