1

Ўзбекистон банкларида доллар нархи рекорд даражада кўтарилди

ИҚТИСОДИЁТ 22.02.2022, 14:07
Ўзбекистон банкларида доллар нархи рекорд даражада кўтарилди

Бугун, 22 февралдан Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси бирданига 50 сўмга қимматлашиб, 10 945 сўмгача кўтарилди. Бу ҳақда "Замон" ёзмоқда. 

Қайд этиш керакки, бу мамлакатда доллар курси тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Аксарият банклар америка валютасини 10 940 сўмдан, айримлари эса 10 945 сўмдан сотишни бошлади. Харид қилиш нархи эса 10 835 – 10 880 сўм каридорида бўлмоқда.

Доллар арзонроқ нархларда сотилаётган банклар “Капиталбанк” ва “Асакабанк” бўлиб – 10 900 сўм.

Энг арзон нархларни эса Миллий банк ва “Универсалбанк” таклиф қилмоқда – 10 880 сўм.

Кеча, 21 феврал куни Марказий банк долларнинг расмий курсини 46 сўм 85 тийинга кўтариб юборди ва 1 АҚШ долларининг нархини 10 888,07 сўм этиб белгилаган эди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1