АсосийDunyo

Қозоғистон ички ишлар вазири Турғумбаевнинг истеъфоси ҳақидаги ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабар рад этилди

'Қозоғистон ички ишлар вазири Турғумбаевнинг истеъфоси ҳақидаги ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабар рад этилди'ning rasmi

Қозоғистон ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаевнинг истеъфога чиққани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабар ҳақиқатдан йироқ. Бу ҳақда республика ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Куни кеча Қозоғистоннинг ижтимоий тармоқларида Турғумбаевнинг тез орада истеъфога чиқарилиши ҳақида хабар тарқалган эди.

"Ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаевнинг истеъфога чиқиши ҳақидаги хабар ҳақиқатдан йироқ. Вазир штат режимида ишлаяпти",  дейилади хабарда.

Турғумбаев Қозоғистон ички ишлар вазирлигига 2019 йил февраль ойидан буён раҳбарлик қилиб келади.

    Бошқа янгиликлар