АсосийDunyo

Россия армиясининг махсус кучлари олдига қўйилган асосий вазифа давлат амалдорларини, шу жумладан президентни йуқ қилишдир — Украина Президенти малаҳатчиси вазият юзасидан баёнот берди

'Россия армиясининг махсус кучлари олдига қўйилган асосий вазифа давлат амалдорларини, шу жумладан президентни йуқ қилишдир — Украина Президенти малаҳатчиси вазият юзасидан баёнот берди'ning rasmi

 Украина Президенти девони малаҳатчиси Михаил Подляк вазият юзасидан баёнот берди. Унга кўра:  

Бугун, 24 февраль куни, соат  03:40 да (Тошкент вақти билан 6:40) Украинанинг ҳарбий базаларга зарба бошланди. Киев, Харков инфратузилмаларга хужум бўлди. Украинанинг бир қатор вилоят ва шаҳарларига уюштирилган зарбалар улар хоҳлагандек аниқ бўлмади. Эрталаб соат 05:30 да Киевда қуруқликдаги операция бошланди — биринчи зарба Суми ва Харков вилоятлари чегарасида берилди. Айниқса, жанубий йўналишда — Херсон,  Николаев ва Одесса вилоятларида шиддатли жанглар давом этмоқда. У ерда нафақат ҳарибий инфратузилма, кўприклар, темир йўллар, балки фуқаролик объектлари ҳам вайрон бўлмоқда.    

Маҳаллий десантлар мавжуд. Ҳатто Киев вилоятига ҳам қўшинларни туширишга уринишмоқда. Гостомел ҳарбий аэропорти ҳудудида шиддатли жанглар давом этмоқда.

 Россия армиясининг махсус кучлари олдига қўйилган асосий вазифа давлат амалдорларини, шу жумладан президентни йуқ қилишдир.  

Вақти-вақти билан артиллерия шаҳарларга зарба берди. Бу зарбалардан мақсад нафақат зарар етказиш, балки тинч аҳоли орасида ваҳима уйғотишдир. Айни вақтда Россия ҳеч қандай музокара позициясини билдирмаган.  

 Кечқурун биз катта шаҳарларга хужумни кутмоқдамиз.  

Биз Беларуснинг Россия ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда иштирок этаётганини сездик. Иккита давлат биргаликда ўз ташаббуслари билан ҳеч қандай қонуний асосларсиз Украинага ҳужум қилди. Буни биз ҳозир Европа ва америкалик ҳамкасбларимиз билан муҳокама қилмоқдамиз.

Сўнгги кунларда Донбассда ҳеч қандай салбий ҳаракатлар, айниқса отишма артиллерия кузатилмади. Буларнинг барчаси сохта ташвиқотлар.  

Россия расмийлари ўз оммавий ахборот воситаларини сохта маълумотлар билан тўлдирмоқда. Маълумот тарқатаётган манбалардаги хабарларнинг 90%и ёлғон. Айтайлик,  Харковда ҳеч қандай ваҳима йўқ, ҳаммаси миллий гвардия назоратида.  

Россия армияси Счасте шаҳри ва Луганская қишлоғини тарк этиш учун гуманитар йўл бермаяпти, гарчи Киев доимий равишда талаб қилсаям. Аёллар ва болалар тинимсиз ўққа тутилмоқда.  

Эвакуация йўллари тайёрланганига қарамай, президент Зеленский Украинани охирги бўлиб тарк этади.

Украина Ғарбдан ўқ-дорилар,  максимал молиявий ёрдам,  Россия Федерациясини оптимал санкциялар босимига олишларини кутмоқда. 

    Бошқа янгиликлар